Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Метронинг ер усти йўли бекатларига ном берилди

11.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2023 йилдаги  349-сон қарори билан Тошкент метрополитенининг 19 та ер усти йўли бекатларининг номи тасдиқланди.

 

Ҳужжат “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ маҳаллий аҳоли ва жамоатчиликнинг фикрлари, таклифларини инобатга олган ҳолда ҳамда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг хулосасига кўра ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, ер усти метро ҳалқа йўлининг “Дўстлик – Қўйлиқ” йўналишига “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” номи берилди.  “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” ер усти метро ҳалқа йўлининг 14 та бекатига ва “Чилонзор” йўлининг “Олмазор – Сергели” йўналишининг 5 та бекатига номлар ҳужжатга иловадаги рўйхатда келтириб ўтилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.