Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВ каких единицах измерения отмерять корма для собак и кошек Почему система ЭСФ не должна требовать коды цифровой маркировки на б/у технику Как исправить ошибку в чеке ККТ Как выставлять счета-фактуры при лизинге

Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича хизматга саралаш тартиби ўзгарди

10.09.2024

Читать на русском языке

Мудофаа вазирининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақидаги буйруғи қабул қилинди (05.09.2024 й. АВ рўйхат рақами 3226-2-сон).  

 

Ҳарбий хизматга саралашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси аниқлаштирилди. Булар ўрта, ўрта махсус, профессионал ёки олий маълумотга эга бўлган қуйидаги шахслар:

  • 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;
  • муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;
  • резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

 

Бунда, эркак жинсидаги номзод Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ёки ўтаётган), сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари “ҳарбий кафедраларида” ўқишни тугатган бўлиши керак.

 

Шунингдек, хизматга имтиёзли қабул қилишнинг айрим шартлари ўзгармоқда. Илгари республика ва халқаро спорт мусобақалари ғолиблари учун контракт бўйича ҳарбий хизматга чақиришнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд бўлган: спортчиларга фақат тиббий кўрикдан ўтиш етарли бўлган. Ушбу имтиёз ғолиб бўлган пайтдан эътиборан 5 йил давомида амал қилган. Ҳозир ушбу муддат 3 йилгача қисқартирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев