Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет проведение корпоративного мероприятия Как учитывать продукты (сырье) и товары в общественном питании Какие документы нужны для выплаты дивидендов физическому лицу

Мустақилликнинг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш бошланди

18.12.2020

Читать на русском языке

Президент томонидан тегишли қарор 17 декабрь куни имзоланди.

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси ташкил этилди. Унга қуйидагилар топширилди:

  • “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастурини тасдиқлаш;
  • жойларда таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ва бадиий кечалар ўтказилишини таъминлаш;
  • Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган илмий ва ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбоблари, жумладан, мақом ва бахшичилик санъати вакиллари, истеъдодли ёш ижрочилардан иборат ижодий гуруҳларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўриш.

 

Байрам санасига қуйидагилар назарда тутилган:

  • пойтахтимизда “Истиқлол” мажмуасини ташкил этиш ва у ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композициясини барпо этиш;
  • Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” деб номлаш;
  • “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш;
  • ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган “Янги Ўзбекистон” китоб-альбомини ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламларни нашр этиш;
  • 2021 йилда юртимизда ўтказилиши режалаштирилган барча халқаро маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, илмий конференциялар, аждодларимиз юбилей саналарини мустақилликнинг 30 йиллиги ғояси ва руҳи билан уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ташкил этиш;
  • маданият ва санъатнинг барча йўналишлари (мусиқа, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат, цирк, халқ ижодиёти) бўйича республика миқёсида фестиваль ва кўргазмаларни ташкил этиш;
  • юртимиз мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари ҳамда тарихий ва замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги пьесалар танловларини ташкил этиш;
  • мустақиллик йилларида эришилган илмий ютуқлар асосида яратилган инновацион лойиҳа ва технологиялар кўргазмаларини ўтказиш;
  • “Энг улуғ, энг азиз”, “Ранглар жилосида – она диёр”, “Ватан учун яшайлик!” каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказиш.

 

Эльмира Сиразиева.