Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигонини ташкил этилиши белгиланмоқда. Унинг асосий вазифаси этиб ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш белгиланмоқда.
Полигонни 31.12.2025 йилга қадар қуриб битириш топшриғи берилган.
Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришлар билан жазони ижро этиш муассасаларининг ДУКларни ташкил этиш ваколатлари бекор қилинмоқда: эндиликда жазони ижро этиш муассасалари хўжалик юритувчи бошқа субъектар билан ҳамкорликда фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.04.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев