Президентнинг 19.03.2019 йилдаги тегишли Фармонига шарҳ ЎзАда эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш кўринишида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 44 нафар фуқаро Президент томонидан афв этилди.
Натижада 30 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан ўз оилалари бағрига қайтарилади. Уларнинг 7 нафари жазодан озод қилинади, 11 нафари шартли озод қилинади, 12 нафари енгилроқ жазо олади. Шунингдек, 13 нафар шахсга тайинланган жазо муддатлари қисқартирилди ва 1 нафар шахс қўшимча жазодан озод қилинди.
Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 5 нафарини аёллар, 23 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролар ташкил этади.
Давлат раҳбари афв этилган шахслар ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун уларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича топшириқлар берилди.