Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

НҲҲ лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш қандай амалга оширилади

28.04.2025

Читать на русском языке

Адлия вазирининг буйруғи (25.04.2025 й. АВ рўйхат рақами 3620-сон) билан "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш бўйича намунавий услубиёт" тасдиқланди.

 

Ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг илмий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартибини, фойдаланиладиган тадқиқот усулларини ва унинг натижаларини назарда тутади.

 

Илмий экспертизанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • НҲҲда ижтимоий муносабатларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган нормаларни белгилаш зарурати, унинг самарадорлиги, тадбиркорлик фаолияти, атроф-муҳит, инсон ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларига таъсирини замонавий илм-фан ютуқлари нуқтаи назаридан илмий асосланганлигини ўрганиш;
  • ижтимоий муносабатлардан келиб чиқаётган муаммоларга лойиҳада таклиф этилаётган ечимлар шаклан ва мазмунан илмий услубларга мувофиқ ишлаб чиқилганлигини атрофлича баҳолаш;
  • қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва илмий жиҳатдан асосланганлигини таъминлаш.

 

Илмий экспертиза ташкилотнинг малакали ходимлари томонидан, катта ҳажмга ёки соҳалараро хусусиятга эга бўлган лойиҳалар эса – эксперт комиссияси томонидан ўтказилади.

 

Бунда қуйидаги тадқиқот усулларидан фойдаланилади:

  • қиёсий-ҳуқуқий таҳлил;
  • лингвистик таҳлил;
  • тарихий таҳлил;
  • моделлаштириш ва вазиятли таҳлил;
  • интервью олиш;
  • "ақлий ҳужум";
  • давра суҳбати;
  • сўровнома ўтказиш.

 

Илмий экспертиза натижаларига кўра қуйидагилардан бири аниқланган тақдирда, НҲҲ лойиҳаси илмий асосланмаган деб топилади:

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарурати илмий асосланмаган;
  • лойиҳа ёки унинг айрим нормалари ҳуқуқнинг умумий асосларига, инсоннинг умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатларига ва ҳуқуқ-тартибот асосларига мувофиқ келмаса;
  • лойиҳа ёки унинг айрим нормалари Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимига мувофиқ келмаса ёхуд лойиҳа ёки унинг айрим нормалари ўзи мансуб бўлган ҳуқуқ соҳасининг асослари, тамойиллари, атамалар туркуми ва тартибга солиш механизмларига мувофиқ бўлмаса;
  • лойиҳа ёки унинг айрим нормалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ривожланиши тенденцияларига мувофиқ келмаса;
  • лойиҳанинг қабул қилиниши ва амалга оширилиши у тартибга соладиган ижтимоий муносабатларда салбий оқибатларга олиб келса.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.04.2025 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова