Адлия вазирининг буйруғи (27.06.2018 йилда 3027-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди, у билан нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шакли тасдиқланди.
Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 мартдан учта алоҳида ҳисобот шакли: ННТ учун (1), унинг ҳудудий бўлинмаси учун (2), шунингдек халқаро/чет эл ННТ филиали ва ваколатхонаси учун (3) амал қилади.
Жорий йилнинг 1 июлидан ҳисобот шакли ягона бўлади, ҳозир амалда бўлганлари эса – ўз кучини йўқотади.
Илгаригидек, ННТ ҳисоботларни ўз танловига кўра электрон шаклда ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда тегишли адлия органининг расмий сайти орқали тақдим этиши мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.