Марказий банк томонидан «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига молиявий ҳисоботлар ва электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарор қабул қилинди (рўйхат рақами 2994-2, 26.10.2020 й.).
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларга ҳамда Марказий банк Бошқарувининг «Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ қўшимчалар киритилди.
Тасдиқланган молиявий ҳисобот шакллари энди барча нобанк ташкилотлар – микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани молиялаштириш ташкилотлари учун бирхиллаштирилди.
Иловаларда қуйидаги шакллар келтирилган:
- Баланс ҳисоботи;
- Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
- Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
- Берилган кредитлар ва кўрсатилган микролизинг хизматлари тўғрисидаги маълумот.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.10.2020 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.