Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Норезидентларнинг доимий муассасалари соф фойдасидан олинадиган солиқ бекор қилинди

05.01.2018

 

29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилди.

 

Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган норезидентлар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига қўшимча равишда соф фойдасига ҳам 10%ли ставка бўйича солиқ (фойда солиғи суммаси айириб ташланган фойда) тўлашган (СКнинг 154-моддаси 8-қисми).

 

СКнинг 154-моддасига киритилган ўзгартиришларга асосан эндиликда доимий муассасалар 2018 йилда олинган даромадларидан фақат фойда солиғини 14% ставка бўйича тўлашади. Улардан соф фойдадан олинадиган солиқ ундирилмайди.

 

Бундан ташқари, мамлакатимизда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган норезидентдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган солиқ солинадиган фойда миқдори камайтирилади. Илгари солиқ солинадиган фойда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширишдан олинган даромадлари билан бевосита боғлиқ бўлган, улар мамлакатимизда ёки унинг ташқарисида қилинганлигидан қатъи назар, барча турдаги харажатларнинг камида 10%ини ташкил этган. 2018 йил 1 январдан бошлаб у кўрсатилган харажатларнинг камида 7%ини ташкил этади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

 Музаффар Мирзағаниев.