Улар Вазирлар Маҳкамасининг унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини ўз ичига олган 22.11.2019 йилдаги 941-сон қарорида кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, «Нукус» ЭИЗ - «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонасини қайта ташкил этиш натижаси. Унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари, шунингдек фаолият кўрсатиш муддатлари, солиқ ва божхона режимларининг хусусиятлари Президентнинг 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сон Фармонида келтирилган.
Қабул қилинган ҳужжат тўққизта ер участкасидан иборат «Нукус» ЭИЗнинг чегараларини белгилади.
Шунингдек, ЭИЗ дирекциясининг тузилмаси ва устави тасдиқланди. У иккита бўлим (ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш), бухгалтер ва юрисконсультдан иборат. Бошқарув ходимларининг умумий сони – 7 нафар. Дирекция устав фондининг миқдори 1 млрд сўмни (илгари – 300 млн) ташкил этади. Дирекциянинг муассиси – Вазирлар Маҳкамаси.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2019 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.