Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

«Обод маҳалла» жамғармалари маблағлари нималарга сарфланади

27.07.2018

Читать на русском языке


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (25.07.2018 йилда 3043-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Обод маҳалла» дастурида шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш назарда тутилган бўлиб, Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПФ–5467-сон Фармони ва Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПҚ–3812-сон қарори асосида амалга оширилмоқда. У ҳақда батафсил – бу ерда

 

Ишларни молиялаштириш мақсадида пойтахт ва ҳар бир минтақа ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ҳисобланмайдиган «Обод маҳалла» жамғармалари ташкил этилади. Қабул қилинган ҳужжатда уларнинг маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари белгиланди:   

 

Манбалар

Харажатлар

республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва уларнинг қўшимча маблағлари;

 

 

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди, ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар, ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;

 

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари;

 

 

халқаро молия институтлари ҳамда хорижий давлатлар грант маблағлари;

 

 

 

ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

маҳалла аҳолисини ишончли тарзда ичимлик суви ва оқава суви таъминотини, иссиқлик тармоқларини яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқаришнинг зарурий инфраструктурасини яратиш;

 

суғориш учун мавжуд сув ресурсларидан келиб чиқиб ариқ-ирригация тизимини мослаштириш, коллектор ва дренаж тизимларини модернизация қилиш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш;

 

маҳалла ички йўлларини ва пиёдалар йўлакларини қуриш ҳамда таъминлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ташқи ёритиш тизимларини барпо этиш;

 

маҳалла ҳудудидаги давлат мактабгача таълим муассасаларини, умумтаълим мактабларини, тиббиёт, маданият ва жисмоний тарбия ҳамда спорт ташкилотлари бино ва иншоотларини устувор равишда қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

 

ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга уларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳолини қурилиш материаллари билан имтиёзли тарзда таъминлаш;

 

маҳалла гузарини, тиббиёт масканлари негизида қулай ва арзон дорихоналарни, зарурий маиший хизмат ва сервис шохобчаларини ҳамда болалар майдончасини, кичик истироҳат боғини қамраб оладиган «маҳалла марказини» барпо этиш; 

 

«Обод маҳалла» дастурини амалга ошириш учун қўшимча чора-тадбирлар

 

«Обод маҳалла» жамғармалари маблағларини бошқа мақсадларга йўналтиришга йўл қўйилмайди. Жамғармалар маблағларидан фойдаланиш бўйича смета тегишли ҳоким бошчилигидаги Кенгаш томонидан тасдиқланади. Унинг таркибига секторлар раҳбарлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киради. Тегишли ҳокимликларнинг бухгалтерия хизматлари эса жамғармаларнинг ишчи органи ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_