Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак выплачивать пособие по временной нетрудоспособности работнику с детьми от разных браков Как поступить с задолженностью по итогам инвентаризации Что изменилось в порядке взаимного учета сумм НДС при импорте Как выплачивать материальную помощь

Оилавий бизнесга ишчиларни ёллашга рухсат берилди

23.07.2020

Читать на русском языке

 

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳозирги вақтга қадар амалда бўлган тақиқ бекор қилинди (21.07.2020 йилдаги ЎРҚ-629-сон Қонунга қаранг).

 

Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик билан икки шаклда шуғулланиш мумкин:

  • юридик шахс ташкил этган ҳолда – оилавий корхона шаклида. Оилавий корхоналар аввалбошдан ишчиларни ёллашга ҳақли бўлган («Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 5-қисмига қаранг);

 

«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунга охирги чекловни бекор қилишга оид қўшимча киритилди. Энди оилавий тадбиркорлик субъектлари юридик шахс ташкил этмаган ҳолда қуйидагиларга ҳақли:

 

биринчидан, уч нафаргача доимий ишчини ёллаб, улар билан меҳнат шартномаси тузишга. Айтайлик мазкур ҳолатда Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ишчиларни ёллаган ҳолда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қўлланилади;    

 

иккинчидан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан болалари ва неваларининг эрини (хотинини), ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг хотинини (эрини)  ва болаларини иштирокчи сифатида жалб этишга ҳақли.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 22.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.