Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак не получить доначисление по НДС и налогу на прибыль за легковой автомобиль Как отразить в отчетности сдачу имущества в аренду ниже минимальной стоимости или безвозмездно Кто может платить налог с оборота

Олий таълим муассасалари лицейларга асбоб-ускуналар, компьютерлар ва дарсликлар сотиб олишда ёрдам беради

10.04.2018

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қарори (5.04.2018 йилда 2992-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Академик лицейларга кўрсатилган мақсадлар учун маблағлар фақат ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган ва қуйидаги харажатларни қоплашдан ортган қисмида тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган тушумлардан келиб тушган олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратилади: 

  • олий таълим муассасасини сақлаш ва унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • илмий ишларни ривожлантириш;
  • профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва рағбатлантириш;
  • Президент ва Ҳукуматнинг қарорлари асосида белгиланган бошқа харажатлар.

 

Лицейнинг кейинги йил учун ҳисоб-китоблар кўринишидаги кўрсатилган харажатларга эҳтиёжлари унинг раҳбари томонидан келгуси молия йили бошланишидан бир ой олдин бириктирилган олий таълим муассасасига тақдим этилади. Буюртма тайёрлашда лицейга кўрсатилган мақсадлар учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар инобатга олинади. Буюртма олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Сўралган ва қаноатлантириладиган маблағлар ҳажми олий таълим муассасасининг кутилаётган тушумлари ва харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Шундан кейин ушбу харажатлар ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар харажатлари сметасига киритилади. 

 

Харажатлар сметаси тасдиқлаш учун тегишли вазирлик ёки идорага тақдим этилганда олий таълим муассасаси тушумлар ва харажатлар таҳлили билан бирга академик лицейга маблағлар ажратиш тўғрисидаги тегишли қарорини илова қилади. Зарур ҳолларда олий таълим муассасаси ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг эҳтиёжидан ортиқча қисмини юқори ташкилотнинг розилиги билан тасарруфидаги лицейга беғараз бериши мумкин.  

 

Лицейга ажратилган маблағлар буюртмада келтирилган мақсадлар бўйича ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда сарфланади. Лицей моддий бойликларни мустақил равишда сотиб олади, балансга қабул қилади ва тегишли ҳисоботларда акс эттиради.

 

Лицейларнинг ўқитувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар ҳам олий таълим муассасаси томонидан белгиланган мезонлар ва миқдорларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда сарфланади. Педагогларни моддий қўллаб-қувватлаш 50 фоизлик устама, ойлик маошининг бир баравари миқдоридаги пул мукофоти, шунингдек моддий ёрдам кўринишида амалга оширилиши мумкин. Бунда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:

  • таълим сифатини ошириш учун инновацион ва ахборот технологияларини жорий этганлиги;
  • таълим беришнинг янги услуб ва шаклларини қўллашда фаол иштирок этганлиги;
  • халқаро, республика, вилоят миқёсидаги танлов, фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаганлиги;
  • фан ва ижодий тўгаракларни ташкил этганлиги;
  • ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари юқори бўлишига ҳисса қўшганлиги;
  • дарсликлар, ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий қўлланмалар яратишда бевосита иштирок этганлиги.

 

Лицей ўқувчиларини ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш битта ўқувчига ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида, бироқ бир йилда битта ўқувчига ЭКИҲнинг 6 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла тўланадиган моддий ёрдам кўринишида амалга оширилади. Бунда ўқувчининг билими, одоби, мустақил фикрлаш қобилияти, шунингдек моддий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик даражаси мезон бўлади.

 

Ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот ҳар чоракда, чоракдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай олий таълим муассасасига тақдим этилади. Лицей директори (ёки унинг вазифасини вақтинча бажарувчи шахс) маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича жавобгар шахс ҳисобланади, у олий таълим муассасаси Кенгаши йиғилишида тегишли маълумот беради. Лицейлар учун маблағлар ажратишнинг асосланганлиги ҳамда мақсадли сарфланганлиги устидан назорат қилиш олий таълим муассасаси ректори (ёки унинг вазифасини вақтинча бажарувчи шахс) зиммасига юклатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.04.2018 йилдан кучга кирди.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Анвар Иркахўжаев.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_