Президентнинг 4.06.2018 йилдаги «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги ПҚ–3769-сон қарори қабул қилинди.
Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ)
Умумий манзара
Бўлғуси ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг қуйидаги квоталари белгиланди.
|
Жами |
Кундузги таълим шакли |
Сиртқи таълим шакли |
|||||
Грант |
Контракт |
Жами |
Грант |
Контракт |
Жами |
|||
2018/2019 ўқув йили
|
||||||||
Бакалавриат |
80 965 |
17 654 |
51 546 |
69 200 |
15 |
11 750 |
11 765 |
|
Магистратура |
5 903 |
1 552 |
4 351 |
5 903 |
Назарда тутилмаган |
|||
2017/2018 ўқув йили (солиштириш учун)
|
||||||||
Бакалавриат |
66 856 |
18 194 |
48 122 |
66 316 |
15 |
255 |
270 |
|
Магистратура |
5 000 |
1 556 |
3 444 |
5 000 |
|
|||
Бунда илгари қабул қилинган ҳужжатларда айрим олий таълим муассасаларига қабул қилиш квоталари белгиланиб бўлган:
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали учун – Президентнинг 2018 йил 8 майдаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3702-сон қарори билан;
- Самарқанд ветеринария медицинаси институти учун – Президентнинг 2018 йил 8 майдаги «Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–3703-сон қарори билан;
- Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали ва Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали учун – Президентнинг 2018 йил 8 майдаги «Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3704-сон қарори билан;
Изоҳ: 3 та ҳужжатнинг ягона шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.
- Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети учун – Президентнинг 2018 йил 24 майдаги «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–3737-сон қарори билан.
Изоҳ: ҳужжат шарҳи – бу ерда.
Бу – муҳим! 3 ҳафта муддатда Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таълим тилларига қараб ўқишга қабул қилиш квоталарини тақсимлашга оид таклифлар киритилади.
Давлат гранти бўйича квоталарнинг бир қисми – тиббиёт кадрларини мақсадли тайёрлашга
2018/2019 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига «бюджет» ўринлари умумий сони ҳисобидан тиббиёт кадрларига ўткир талаб мавжуд бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул бўйича махсус квоталар ажратилади. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмалар берадилар.
«Мактабгача таълим» йўналиши бўйича бакалавриатдаги ўқиш – 3 йил
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб «Мактабгача таълим» бакалавриат йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш 3 йиллик ўқиш муддати билан амалга оширилади. Ўқув жараёнини тўлақонли ташкил этиш учун 2 ой муддатда малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалига қабул қайтадан тикланади
Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигига 1.07.2018 йилгача филиалнинг ўқув бинолари, лабораториялари ва талабалар турар жойларини янги 2018/2019 ўқув йилига тайёрлаш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, шунингдек уларни зарур ускуналар бидлан жиҳозлаш вазифаси топширилди.
Тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати қандай белгиланади
1.07.2018 йилга қадар олий таълим муассасаларида талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини аниқлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади. “Контракт” миқдори ўқитишга сарфланадиган жами харажатлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир бу масалалар Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2431, 26.02.2013 й.) ва Бир талабани ўқитиш харажатларидан келиб чиқиб бюджет маблағлари ҳисобига олий таълим муассасаларининг харажатларини норматив режалаштириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 2136, 26.08.2010 й.) билан тартибга солинади.
Бунда сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли қийматидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.06.2018 йилдан кучга кирди.
Самир Латипов.