Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида овчилар жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 609-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Овчилик назоратининг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра:
- жамоатчи инспекторларнинг фаолияти адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилган овчилар жамоат бирлашмалари таркибида ташкил этилиши мумкин;
- инспекторлар сони овчилар бирлашмалари сонидан ва уларнинг жойлашувидан келиб чиқиб белгиланади;
- инспекторлар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар, улар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди;
- инспекторлар вазифаларни бажаришга фақат иш жойидан бўш вақтларида жалб этилиши мумкин;
- ариза 30 кун ичида овчилар жамоат бирлашмаси раҳбарлик органи томонидан Экология вазирлиги Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда ички ишлар органларининг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади;
- ариза қаноатлантирилганда шахсга 3 йил муддатга тегишли гувоҳнома берилади.
Жамоатчи инспекторнинг асосий вазифалари:
- табиатни муҳофаза қилишга маъсул давлат органларини, шунингдек, овчилик бирлашмаларини, табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш;
- соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аниқлашга қаратилган, табиатни мухофаза қилишга масъул инспекторлар томонидан ўтказилаётган патруллик рейдларида иштирок этиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чегаролди ҳудудлардаги бегона ва шубҳали шахслар ҳақида хабардор қилиш.
Шунингдек, қуйидагиларни белгиловчи Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича
қисқа муддатли махсус ўқув курслари тўғрисида низом тасдиқланмоқда:
- курсга қабул қилиш;
- ўқув дастури хажмини белгилаш;
- тегишли гувохнома бериш;
- курсларни тамомлаган шахсларни реестрини юритиш тартибини.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.