Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Пахта ва дон етиштириш қандай молиялаштирилади

23.07.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 йилдаги 533-сон қарори билан қайта тузилган Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек унинг ишчи органлари – Жамғарма кенгаши ва Департаментнинг фаолият юритиш тартиби белгиланди.



Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).


 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси мазкур Жамғармага айлантирилди ҳамда у барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва шартномалар бўйича ҳуқуқий ворис бўлган ҳолда Молия вазирлиги тасарруфига берилди.


Жамғарма республикада пахта ва ғалла етиштириш, қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб берилишини молиялаштириш билан шуғулланади. Жамғарманинг маблағлари манбалари ўзгармади.


Жамғарма пахта, ғалла етиштириш, харид қилиш ва қишлоқ хўжалиги техникаси имтиёзли лизинг шартларида етказиб берилишини молиялаштириш бўйича фаолиятини молия ва тижорат агентлари: «Агробанк» АТБ, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ билан ҳамкорликда амалга оширади.

 

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан етиштириладиган пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш бўйича Ҳукумат қарорларида белгиланган тижорат банклари молия агенти ҳисобланади.

 

Жамғарма маблағларидан қай тарзда мақсадли фойдаланилади

 

Жамғарма маблағлари махсус очиладиган мақсадли ҳисобварақ орқали, Жамғарма ва молия, тижорат агентлари ўртасида тузилган Бош келишув асосида агентларга ажратилади.  

 

Ўз навбатида, ушбу ҳисобварақдан фойдаланиб:

  • молия агентлари Жамғарманинг мақсадли маблағларини пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштиришга йўналтирадилар;
  • хизмат кўрсатувчи тижорат банклари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига пахта ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун маблағларни йўналтирадилар;
  • тижорат агентлари молия агенти орқали олинган маблағларни хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тайёрлов ташкилотларига йўналтирадилар;
  • тайёрлов ташкилотлари келиб тушган маблағлардан қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан харид қилинадиган маҳсулот учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида фойдаланадилар;
  • «Ўзагролизинг» АЖ ва «Ўзмашлизинг» МЧЖ келиб тушган маблағлардан замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб берилишини рағбатлантиришда фойдаланади.


Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши, тўловлар ва ҳисоблар тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга оширилиши устидан назорат қилади.

 

Департамент ходимларини рағбатлантириш тартиби аниқлаштирилди


Илгаригидек, Жамғарма кенгаши унинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркибига Бош вазир ўринбосарлари, иқтисодиёт, молия, қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқалар киради.  


Жамғармани бошқариш директор раҳбарлик қиладиган Департамент зиммасига юклатилган.  


Департамент ходимларига кўп йиллик хизматлари учун лавозим маошига йиллик устама коэффициентлари миқдорлари аниқлаштирилди:

  • 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 1,0;
  • 15 йилдан ортиқ – 2,5.  

 

Шунингдек Департамент ходимларига мукофотлар ҳамда йўл транспорти, овқатланиш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш харажатларига қўшимча тўловларнинг энг юқори миқдори белгиланди. Ушбу тўловлар лавозим маошининг 4 бараваридан ошмаслиги керак.



Чораклик ва йил якуни бўйича тўловлар миқдори ходимларнинг иш кўрсаткичлари самарадорлигига қараб белгиланади.

 

Ходимларнинг иш кўрсаткичлари самарадорлиги:

  • Жамғарма маблағлари ўз вақтида тушишини таъминлашга;
  • мақсадли ажратилган маблағларга ҳисобланган фоизлар белгиланган муддатларда ва тўлиқ миқдорда ундиришга;
  • молия ва тижорат агентларининг Жамғарма олдидаги муддати ўтган қарздорликларини қисқартиришга қўшган ҳиссасига қараб баҳоланади. 

 

 Департамент ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиғини тиклаш мақсадида санаторий-курорт даволанишига, тўй ва маърака тадбирлари учун моддий ёрдам пули ҳам тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2018 йилдан кучга кирди.


Ленара Хикматова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_