Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Пахтани биржа орқали сотишнинг янги механизми жорий этилмоқда

21.01.2025

Читать на русском языке

Президент пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирларни назарда тутувчи 17.012025 йилдаги ПФ-7-сон Фармонини имзолади.

 

Хусусан, пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотишнинг қуйидаги янги механизми жорий этилади:

  • Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ҳар йили 1 ноябрда (2025 йил ҳосили учун – 1 февралда) Нью-Йорк биржасидаги сўнгги 6 ойлик фьючерс котировкаларидаги пахта толасининг ўртача котировкасидан келиб чиқиб, келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг (биринчи нав, иккинчи синф) бошланғич нархини белгилайди ва уни Биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилади;
  • мулкчилик шаклидан қатъи назар, пахта хомашёси ишлаб чиқарувчи барча хўжаликлар ва кластерлар, шунингдек пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип ишлаб чиқариш занжирига эга бўлган тўқимачилик корхоналари ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича олди-сотди шартномалари (фьючерс, форвард ва спот) Биржанинг пахта хомашё секциясида ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдоларда тузилади;
  • хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида тузиладиган шартномалар хўжаликлар томонидан етказиб бериш муддатларини, шунингдек бир ёки бир нечта харидорни мустақил танлаш йўли билан томонларнинг эркин танлови асосида ўтказиладиган биржа савдолари орқали расмийлаштирилади;
  • хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасидаги барча шартномалар "Агроплатформа" ахборот тизими билан интеграциялашган маълумотлар базасига жойлаштирилади.

 

2025 йил пахта ҳосилидан бошлаб, фьючерс шартномалари хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача биржада эркин шаклланадиган, аммо эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нарх бўйича тузилади.

 

Бунда фьючерс шартномаси Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан эълон қилинган бошланғич нархдан келиб чиқиб имтиёзли кредит ажратиш учун асос ҳисобланади.

 

Форвард шартномалари хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 мартигача ўзаро келишилган нархларда тузилади. Бунда пахта хомашёсини етиштириш харажатлари хўжаликлар ва қайта ишловчиларнинг ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Спот шартномалари омборда сақланаётган пахта хомашёси ҳажмлари бўйича хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда реал вақт режимида тузилади. Хўжаликларга Жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратилганда банкка кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида ликвидли мулк тақдим этилади.

 

Хўжаликлар ҳар йили 1 мартгача (2025 йил ҳосили учун – 1 майгача) "Агроплатформа" АТга Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси ва бошқа тегишли идоралар томонидан берилган пахта хомашёсини сақлаш учун мавжуд омборларнинг (сақлаш жойларининг) белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани ёки шундай хулосага эга бўлган омборларда вақтинчалик сақлаш учун ижара шартномасини киритиши шарт.

 

Сақлаш учун омборлари ёки ижара шартномалари бўлмаган хўжаликлар ҳар йили 1 мартгача форвард шартномаларини ёки 1 июнгача – ўзи етиштирадиган пахта хомашёси бўйича фьючерс шартномаларини расмийлаштиради.

 

Шунингдек, ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёси етиштирган ва уни Биржада сотган хўжаликларга ҳисобварақ-фактурада шаклланган қийматнинг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

 

Бунда пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йили охиригача (тегишли йилнинг 31 декабригача) сўндирган хўжаликларга мазкур кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтариш тартиби жорий этилади.

 

Бундан ташқари, барча тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан фермер ва кооперативларга, пахта хомашёсини сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш ускуналарини харид қилиш учун банклар томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан МБнинг асосий ставкаси бўйича (шу жумладан банк маржаси – 2 фоиз) уч йил муддатга, 6 ойлик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда кредитлар ажратилади. Бунда тадбиркорлик субъектлари фақат пахта хомашёсини қайта ишлаш билан шуғулланади, уни харид қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова