Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2023 йилдаги “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 263-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари, спорт, профессионал таълим муассасалари ҳамда олийгоҳларнинг педагог ходимлари учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари белгиланмоқда.
Умумтаълим мактаб муассасалари ўқитувчилари учун узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кунни ташкил этади. Тўлиқ рўйхат – шу ерда.
Узайтирилган меҳнат таътиллари учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
Маълумот учун: Меҳнат кодексига кўра, таълим ташкилотларининг педагог ходимларига йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.06.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.