Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Пенсия қонунчилиги: нималар ўзгарди

11.02.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 9 февраль куни «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-752-сон Қонун имзоланди.

 

Қонун билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Қонуннинг 15-моддаси янги таҳрирда баён этилди ва унга кўра, ногиронлик пенсиялари Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга ҳам тайинланади;
  • 19-модда учинчи қисмининг «а» банди ҳам янги таҳрирда баён этилди. Эндиликда, меҳнатга қобилиятсиз аъзоларга болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар ҳам киради, агар улар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса ёхуд 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Илгари, бу 16 ёш деб белгиланган эди.
  • 19-модданинг тўртинчи қисмига ўзгартириш киритилди. У шундан иборатки, ўқувчилар билан биргаликда, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини таълим ташкилотларининг талабалари ҳам ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар олиш ҳуқуқига эга бўлади;
  • 37-модда «ж» бандининг янги таҳририга кўра, бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилни ташкил қиладиган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Олдинги таҳририда, бу муддат жами бўлиб 3 йилни ташкил қилган.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида 10.02.2022 йилда эълон қилинган ва расмий эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.