Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЯвляется ли курсовая разница услугой Как формировать ЭТТН при перевозке ж/д транспортом Как растаможить груз, рассчитать и отразить в бухучете таможенные платежи

Пенсиялар тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади

31.10.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2024 йилдаги ВМҚ-714-сонли қарори билан фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат 18.03.2024 йилдаги ЎРҚ-922-сонли "Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунни ижро этиш, шунингдек фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинди.

 

Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

  • пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳисобига ортиқча бюрократик юкни бартараф этиш;
  • пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги қоғоз маълумотномани бериш бекор қилиниши муносабати билан маълумотларни махсус ахборот тизими орқали электрон тарзда шакллантириш;
  • товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда пенсияларни индексация қилиш;
  • маъмурий ислоҳот асосида вазирлик ва идоралар номлари ҳамда мажбуриятларига ўзгартиришлар киритиш.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (13.10.2022 й. ВМҚ-592-сонли қарор билан тасдиқланган);
  • Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (21.12.2004 й. ВМҚ-595-сонли қарор билан тасдиқланган);
  • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом (19.02.2010 й. ВМҚ-30-сонли  қарор билан тасдиқланган).

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 30 октябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова