Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Пойтахтда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича йиллик эксперимент ўтказилади

16.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 15.08.2018 йилдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжатга биноан 2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилади. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича инвестиция шартномаларини тузиш орқали пойтахт ҳокимининг қарори асосида соддалаштирилган тартибда инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун доимий эгалик, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини тақдим этиш имконияти;

 

  • инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича инвестиция келишуви асосида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан давлат мулки объектларини, шу жумладан, фойдаланилмаётган объектларни уларнинг майдони ҳажмидан қатъи назар бериш, Президентнинг алоҳида қарорлари билан давлат-хусусий шерикликни жорий этиш назарда тутилган соҳалардаги объектлар бундан мустасно;

 

  • Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан кичик саноат зоналари дирекцияси функцияларини ишончли бошқарув шартномаси асосида хусусий бошқарувчи ташкилотларга бериш;

 

  • пойтахт ҳокимининг қарорига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бозорлар ва савдо комплекслари устав капитали (фонди)даги улушларини уларнинг баланс қиймати ва ходимлари сонидан қатъи назар, хусусий тадбиркорлик субъектларига фаолият йўналишини сақлаб қолиш, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар олиш шарти билан бериш, шунингдек, бозорлар ва савдо комплексларининг ижро этувчи органи функцияларини шартнома асосида хусусий бошқарувчи ташкилотларга бизнесни ташкил этиш ва юритиш учун бериш. Бунда ҳар бир туманда ҳокимликнинг улуши бўлган битта маҳаллий бозор сақлаб қолинади;

 

  • пойтахт ҳокимининг қарори билан давлат-хусусий шериклик шартларида автомобиль йўллари бўйлаб пуллик автомобиль тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли автомобиль сақлаш жойларини қуриш дастурларини тасдиқлаш;

 

  • энг юқори ижара тўловлари ва инвестиция мажбуриятларини таклиф этган, асосан йўл ҳаракати соҳасида инновация лойиҳаларини амалга оширишда тажрибага эга тадбиркорлик субъектларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган, шу жумладан, бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини давлат-хусусий шериклик шартларида 10 йилга қадар муддатга ижарага бериш.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга солиқ солиш тартиби ўзгаради. Батафсилроқ – бу ерда.

 

Эксперимент ўтказиш тартиби

 

Пойтахт ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафта инвестор куни ўтказилади. Бу кунда, қоида тариқасида, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг инвестиция шартномаларини тузиш, уларга ер участкалари ажратиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат мулки объектларини бериш бўйича инвестиция таклифлари кўриб чиқилади ҳамда тегишли маълумотлар шаҳар ҳокимлигининг сайтига жойлаштирилади .

 

Инвестиция фаолиятини олиб бориш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра ер участкалари бериш инвесторга ер участкасини бир йилгача муддатга (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб узайтириш имконияти билан) дастлабки захиралаш шарти билан амалга оширилади, кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар инвестор томонидан бажарилганидан сўнг ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи расмийлаштирилади. Инвестор томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар ва муддатларга мувофиқ бажарилмаганда ер участкасини захиралаш инвесторга компенсация бермасдан ва зарарлар қопланмасдан бекор қилинади.

 

Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз балансида сақловчилар томонидан шаҳар ҳокимлиги сўров жўнатган вақтдан кейин бир ой муддатда фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш назарда тутилган таклифларнинг тақдим этилмаганлиги - шаҳар ҳокимининг ушбу объектларни инвестиция келишуви асосида реализация қилиш ёки бериш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун асос бўлади.

 

Ҳужжат билан мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Кейинчалик пойтахт ҳокимининг ер участкалари тақдим этиш, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини реализация қилиш ёки бериш масалалари бўйича қарорини қабул қилиш учун рўёбга чиқариш таклиф этилган инвестиция лойиҳаларининг кўрсаткичларини Ишчи гуруҳ томонидан келишиш ва маъқуллаш 10 иш куни давомида амалга оширилади.

 

Ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда 10 иш куни давомида, шу жумладан, электрон шаклда амалга оширилади.

 

Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг ваколатлари Тошкент шаҳар ҳокимига ўтади (бу ерга қаранг). У мазкур ваколатларни кичик саноат зоналари дирекцияларига қисман ёки тўлиқ бериши мумкин.

 

Муайян инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_