Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Пойтахтнинг бозор ва савдо комплексларида ундириладиган янги йиғим миқдорлари тасдиқланди

25.02.2021

Читать на русском языке

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 19.02.2021 йилдаги «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги 203-сон қарор имзоланди.

 

«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига ва «Муниципал активлар бошқармаси маркази» ДУК мурожаатига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари;
  • Сергели автомобиль бозори («Iste’molda bo‘lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori» МЧЖ), «Ўрикзор» савдо комплекси («0‘rikzor savdo kompleksi» МЧЖ) маъмурияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва ижара тўлови миқдорлари;
  • Бозорлар ва савдо марказлари маъмуриятлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва инвентарь ижараси учун тўлов миқдорлари;
  • Бозорлар ва савдо марказлари балансидаги бинолар ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорлари;
  • Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жамоат объектларига хизмат кўрсатиш ва уларни қўриқлаш бўйича мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдорлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.