Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
План главбуха на июнь 2026 года Что изменится в Узбекистане в июне 2026 года Какие коды использовать при заполнении платежных поручений

Пойтахтнинг иссиқлик таъминоти тизими ДХШ асосида модернизация қилинади

11.05.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 7.05.2022 йилдаги «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 241-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ўртасида 29.09.2021 йилда «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш» лойиҳаси бўйича имзоланган битим тасдиқланди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2021 йилдаги «Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида»ги 594-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Хусусан, «Тошиссиққуввати» ДУК ходимлари махсус лойиҳага Меҳнат кодексига мувофиқ ўтказилади. Махсус лойиҳага ўтган ходимларнинг олдинги ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи хусусий шерик томонидан қоплаб берилади.

 

Бундан ташқари, махсус лойиҳа компаниясини Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрига киритиш назарда тутилмоқда.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.