Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Президент давлат стипендияси квотаси белгиланди

10.09.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 9 сентябрь куни “Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Президент давлат стипендияси квотаси белгиланади:

  • таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун тегишлича 10 та ва 22 та;
  • бакалавриат босқичи талабалари учун ҳар бир олий таълим муассасасига (ОТМ) 1 та.

 

Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида:

  • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов;
  • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилади.

 

Шунингдек, Президент ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМнинг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

 

Президент ва номли давлат стипендиялари танловларининг дастлабки босқичи ОТМ томонидан ўтказилади. Танловнинг навбатдаги босқичига тавсия этиладиган талабгорлар тегишли ОТМнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида аниқланади.

 

Президент ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам ўқишни тамомлагандан сўнг давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 10.09.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.