Давлатимиз раҳбари Фармони билан таълим ва тарбия соҳасининг ходимлари мукофотланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Педагоглар ва тарбиячилар мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ва катта хизматлари учун фахрий унвонлар, орденлар ва медаллар билан тақдирланди.
Мураббийлар ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасида юқори натижаларга эришдилар ҳамда ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этдилар.