Соғлиқни сақлаш вазирининг 12.03.2025 йилдаги АВ рўйхат рақами 3611-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхат Президентнинг 26.10.2022 йилдаги "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-411-сон ҳамда 29.11.2024 йилдаги "Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва 34 дори воситаси ҳамда 117 тиббий буюмни ўз ичига олади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.03.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова