Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича Республика комиссияси тузилди.

08.04.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 01.04.2024 йилдаги ПҚ-146-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан мулоқоти доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

2024 йилда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига юқори рентабелли ва экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун умумий миқдори 1.5 триллион сўмгача кредит ресурслари ажратилади.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича битта экспорт шартномаси бўйича олинмаган валюта суммаси экспорт учун жўнатилган барча маҳсулот таннархининг 10 фоизидан ошмаса, у муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарималар қўлланилмайди;

б) 2026 йил 1 январга қадар маҳаллаларда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини йиғиш ва уларни фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишга рухсат этилади.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилди. Унинг вазифаси экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва харид қилишдан тортиб, экспорт шартномаларини тузиш ва ушбу маҳсулотларни хорижий истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча босқичларда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этишдан иборат.

 

Қарор билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова