Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш: янги механизм

28.05.2019

Читать на русском языке

 

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2775-2, 27.05.2019 й.).

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб ноль ставкани қўллаш натижасида вужудга келган ҚҚСни қайтариш зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 7 иш куни давомида солиқ тўловчига тезкорлик билан қайтарилади. Солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотлар, шу жумладан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича таққослаш далолатномаси ҳамда ҚҚС ҳисоб-китоблари тақдим этилмайди (12.02.2019 йилдаги ПҚ-4186-сон қарорга қаранг).

 

Шу муносабат билан қайтариш механизми ҳам ўзгарди:

 

биринчидан,  солиқ тўловчи энди ариза билан бевосида Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилади (илгари – ҳудудий ДСБга). Шу тариқа, тартиб-таомилдан солиқ тўловчи ва ДСҚ ўртасидаги яна битта “поғона” чиқариб ташланди. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил март ойида туман ДСИ жараёнда иштирок этишни тўхтатган эди. Бундан ташқари, энди мурожаатни ўз шахсий кабинети орқали электрон шаклда ҳам юбориш мумкин. ДСҚ ва Молия вазирлиги Ғазначилиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка электрон форматда ҳам йўл қўйилади.

 

Хусусан, бу чоралар тартиб-таомилнинг умумий муддатини амалдаги 15 иш кунидан 7 иш кунигача қисқартириш имконини беради, чунки илгари барча ҳужжатларни ДСБда тасдиқлаш, у томонидан хулоса тузиш ва кейинчалик ҳужжатлар пакетини ДСҚга юбориш, ДСҚ томонидан уни текширишга муайян вақт талаб этиларди;

 

иккинчидан, аризага мажбурий тартибда товарлар экспорт қилинганлиги ва валюта тушганлиги тўғрисида маълумот илова қилинади ва алоҳида ҳолларда 1 нусхада қуйидаги қўшимча ҳужжатлар талаб этилади:

  • товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда - Солиқ кодексининг 213-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар;
  • ташиш бўйича тегишли хизматлар реализация қилинганда - йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш бўйича ягона халқаро ташиш ҳужжатлари реестри;
  • халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда Интернет орқали битта инвойс бўйича 5 000 АКШ долларигача товар (хизмат)лар экспорт қилинганда – инвойс;

 

учинчидан, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммаси бўйича ҳисоб-китоб тегишинча ДСҚга тақдим этилади, бироқ илгаригидек 3 нусхада эмас, балки 1 нусхада.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.