Президент 20.05.2026 йилдаги "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, юртимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек, Мусулмонлар идорасининг маълумотларини инобатга олиб, 27 май Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни ишланмайдиган байрам куни этиб белгиланган.
Президентнинг 24.12.2025 йилдаги "2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-257-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар қўшимча ишланмайдиган кунлар этиб белгиланди:
• иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун: 2026 йил 28 май пайшанба, 29 май жума;
• олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун: 30 май, шанба.
Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 21.05.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





