Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2024 йилдаги “Қурол муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 366-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан:
- юридик ва жисмоний шахслар учун фуқаровий ва хизмат қурилини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, қўргазмага қўйиш, республика ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш, республика ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатномалар Паспортлари;
- фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқиш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Паспорти тасдиқланмоқда.
Шунингдек, қарор билан тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан видеоёзувларни мажбурий сақлаш муддати 30 кундан 15 кунга қисқармоқда. Бундан ташқари, эндиликда тунги вақт фаолият юритувчи объектлар рўйхати маҳаллий хокимиятларнинг сайтларида жойлаштирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.07.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев