Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли зачесть НДС, уплаченный по импорту услуг, если в этом же месяце был возврат налога Как платить налог на имущество и налог на землю по Указу №УП-67 Как маркируются товары и как не заработать штраф за нарушение этих правилКак составлять учетную политику в целях бухучета по НСБУ

РЕПО операциялари бўйича даромад бундан буён даромад сифатида ҳисобга олинмайди.

21.04.2025

Читать на русском языке

Президент 17.04.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1057-сон Қонунни имзолади.

 

Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ крипто-биржаларда операцияларни амалга оширувчи норезидент юридик шахслар биржа савдолари амалга ошириладиган жойдаги солиқ органида ҳисобга қўйилиши лозим.

 

Шунингдек, бундан буён РЕПО операциялари бўйича даромадлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди.

 

Қуйидаги битимлар сотувчи (эмитентдан ташқари) томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига амалга оширилганда қуйидаги йиғимлар тўланади:

• қимматли қоғозларнинг уюшган биржадан ташқари савдоларидаги битимлар – битим суммасининг 0,3% миқдорида;

• эмиссиявий қимматли қоғозлар бўйича биржа савдоларидаги битимлар – битим суммасининг 0,01 %. 

 

Сотувчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мазкур битимлар бўйича даромадларига фойда солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи солинмайди.

 

Шунингдек, солиқ тўловчилар иш ҳақи ва бошқа даромадларининг солиқ даври мобайнида маҳаллий қимматли қоғозлар бозорида чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисмига қуйидаги барча шартлар бажарилган тақдирда солиқ солинмайди:

• йўналтирилган маблағларнинг умумий суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 бараваридан ошмайдиган суммани ташкил этади;

• пул маблағлари якка тартибдаги инвестиция ҳисобварағига биринчи марта ўтказилган санадан бошлаб 12 ой мобайнида қайтарилмайди. Бунда, ой давомида шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 бараваридан ошмаслиги керак;

• шахсий инвестиция ҳисобварағидаги пул маблағлари қимматли қоғозларни сотиб олиш учун ишлатилади.

 

Кўрсатилган шартлар бузилган тақдирда, шахсий инвестиция ҳисобварағидаги маблағларга тўлов манбаида солиқ солинади.

 

Тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев