Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПҚ–3808-сон қарори билан унинг устувор вазифалари ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).
Концепция йўналиши
|
Амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар
|
I. Оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш.
|
- қийин ҳаётий шароитга эга оилалар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида олиш мақсадида «Оила» марказининг ягона идоралараро ахборот базасини яратиш;
- оилавий бизнесни, оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш;
- Оила кодексининг оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг жавобгарлик мезонларини аниқлаш, алиментларни белгилаш, ажрашиш вақтида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормаларини янада такомиллаштириш;
- кўп болали ва муҳтож оилаларга имтиёзли кредитлар (ипотека, истеъмол ва б.) бериш ва ер майдонларини тақдим этиш ва б.
|
II. Замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш.
|
- хориж амалиётини мослаштирган ҳолда муқобил оилавий васийлик тизимини такомиллаштириш (бола асраб олувчи ота-оналарни топиш ва тайёрлаш, фарзанд асраб олган оилаларни профессионал қўллаб-қувватлаш ва васийлик сифатини мониторинг қилиш);
- АКТ ва Интернет тармоғининг оила мустаҳкамлигига ва ривожига таъсирини ўрганиш ва б.
|
III. Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш.
|
- никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш тизимини такомиллаштириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг, туғма нуқсонлар билан болалар туғилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш;
- оила аъзоларини тадбиркорлик асосларига ўқитиш;
- вояга етмаган фарзандларни, ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган ёлғиз ва кўп болали ота-оналарга ер участкаларидан самарали фойдаланишида кўмаклашиш ва б.
|
IV. Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш.
|
- оилаларда ички оилавий ва шахсий муносабатларни, хусусан ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, оилада можароли ва оғир турмуш шароитларини амалий ҳал қилиш механизмларини жорий этиш;
- ота-оналар учун ногиронлиги бўлган фарзандларни тўғри парваришлаш ва тарбиялаш бўйича методик ҳамда амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, патронаж ва ижтимоий хизматлар ёрдамида уларнинг кўникмаларини ошириш ва б.
|
V. Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.
|
- оилаларга тадбиркорлик асосида ижтимоий ва психологик ёрдам беришга қаратилган хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
- фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, низолашиш арафасида ва низоли вазиятда бўлган оилалар билан ишни ташкил қилишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш;
- оилалар билан ишлайдиган мутахассислар учун уларга таъсирчан услубий, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида профессионал супервизия тизимини (таҳр. – малака ошириш усулларидан бири) ишлаб чиқиш ва б.
|
Концепция ва «Йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнининг мувофиқлаштирилиши ва мониторинги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази зиммасига юклатилди.
Бу – муҳим! 2019 йилдан бошлаб ҳар йили 15 майда мамлакатимизда Халқаро оила куни нишонланади. Ҳукумат фармойишининг тегишли лойиҳаси жорий йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2018 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.