Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Саноат зоналари иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди

14.06.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 13.06.2022 йилдаги “Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-153-сон Фармон имзоланди.

 

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат муассасаси шаклидаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда - ягона дирекциялар) сифатида қайта ташкил этилади.

 

Уларга қўшимча равишда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш ҳам улар ҳудудидаги ер майдонлари, бино ва иншоотларни электрон онлайн-аукционга чиқариш вазифалари юклатилди.

 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари тугатилиб, уларнинг вазифалари тегишинча махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда ягона дирекцияларга юклатилади.

 

Ҳужжат билан махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинди.

 

Бунда, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этилаётган лойиҳаларнинг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонунда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилинади.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга мувофиқ:

  • саноат зоналари ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ҳамда ягона дирекциялар томонидан 10 иш кунида қабул қилинади;
  • махсус иқтисодий зоналар ҳудудида аукционга чиқарилган ер майдонларини ижарага бериш бўйича аукционда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам савдолар ўтказилган ҳисобланади;
  • махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан кредитлар олишда гаровга қўйилиши мумкин;
  • саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни 12 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби татбиқ этилади;
  • махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларининг божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар рўйхати бўйича мурожаати махсус иқтисодий зоналар дирекцияси томонидан мурожаат келиб тушганидан бошлаб етти иш кунида тасдиқланади ва электрон равишда Давлат божхона қўмитасига тақдим этилади;
  • импорт қилинаётган хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг ушбу рўйхатга мувофиқлиги ҳамда ҳар ярим йилда рўйхатдаги товарлар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади.

 

Белгиланишича, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича инвестиция буюртманомалари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан беш кун муддатда тасдиқланади.

 

Бундан ташқари, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режалари туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.