Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш қонун билан тартибга солинди

14.09.2021

Читать на русском языке

13.09.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-713-сон Қонун қабул қилинди. У 5 та боб ва 26 та моддадан иборат.

 

Ҳужжатда қуйидаги тушунчалар қўлланилади: визуал текширув, зилзила ва унинг оқибатларини бартараф этиш, зилзила эпицентри, зилзилабардошлик, инструментал-техник текширув, сейсмик жиҳатдан заифлик, сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш, сейсмик фаол зона, сейсмик хавф, сейсмик хавфсизлик, сейсмик хатар, сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ва бошқалар.

 

Сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектлар белгиланди, улар жумласига қуйидагилар киради:

  • республика маъмурий-ҳудудий бирликларининг ҳудуди;
  • мудофаа, саноат, аграр, энергетика, илмий-техника мажмуалари, сув омборлари ва гидротехника иншоотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, таълим ташкилотлари, жамоат ва турар жой бинолари;
  • моддий ва маданий мерос объектлари;
  • кўприклар, йўл ўтказгичлар, тоннеллар ва йўллар;
  • муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, газ, сув, иссиқлик ва электр таъминоти тармоқлари.

 

Улар, ўз навбатида, аҳамиятига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • I тоифа - хавфлилик омили паст бўлган объектлар;
  • II тоифа - хавфлилик омили ўртача бўлган объектлар;
  • III тоифа - хавфлилик омили юқори бўлган объектлар;
  • IV тоифа - хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар.

 

Шунингдек, қонунда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва Вазирлар Маҳкамаси, ФВВ, Қурилиш вазирлиги, Фанлар академияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланган.

 

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш тартиби белгиланди, у қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • сейсмик хавфни баҳолаш;
  • зилзилалар юз бериши эҳтимолини аниқлаш;
  • бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини текшириш ҳамда мониторинг қилиш;
  • сейсмик хатарни баҳолаш ва уни камайтириш;
  • зилзила оқибатларини бартараф этиш;
  • кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолаш;
  • кучли зилзила натижасида зарар кўрган объектларни тиклашга доир тадбирларни молиялаштириш.

 

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари белгиланган.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 14.09.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.