29.10.2021 йилдаги ЎРҚ-726-сон Қонун билан МЖТК ва ЖКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Уларда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қатъийлаштирилди.
Ҳуқуқбузарлик |
Жазо |
шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман республика ҳудудида жойлашган техник воситаларда хамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхагдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик (МЖТК 462-м.) |
жарима солиш:
|
ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса (ЖК 1412-м.) |
|
ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса ёки оғир оқибатларга сабаб бўлса |
|
Кўрсатилган ўзгартиришлар Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.