Президентнинг 2024 йил 19 июндаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-226-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Битим билан Томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, иштирокчи давлатлар халқларининг тарихи, маданияти, табиати ва анъаналари билан танишиш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиши белгиланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2024 йилдан кучга кирди.
Саодат Усмонова