Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2024 йилдаги 476-сон қарори билан сифат бошқаруви тизимини жорий этиш ва бунга мутахассисларни жалб қилиш бўйича харажатларни қоплаш тартиби тасдиқланди.
Президентнинг 16.02.2024 йилдаги "Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-36-сон Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 январдан:
● Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида Халқаро аккредитация форуми (IAF) кўп томонлама тан олиш битимига киритилган халқаро сифат бошқаруви тизимини (ХСБТ) жорий этиш, шунингдек зарур ускуналар ва лаборатория инвентарини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
● Йиллик тушумида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушумлар улуши камида 30 фоизни ташкил этадиган, шунингдек йилига 1 млн АҚШ долларидан ортиқ экспорт қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан муҳандис-технологлар, маркетологлар, дизайнерлар ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ 10 БҲМдан ошмаган қисми қопланади.
Тадбирларни молиялаштириш манбаси - Виночиликни ривожлантириш жамғармаси.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
● Озиқ-овқат саноати учун халқаро сифат бошқаруви тизимини жорий этиш ва зарур лаборатория ускуналарини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом;
● Муҳандис-технологлар, маркетологлар, дизайнерлар ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом.
Низомлар субсидия талабгорининг мурожаат қилиш, аризани кўриб чиқиш тартибларини, шунингдек бунинг учун зарур бўлган ҳужжатларни белгилайди.
ХСБТни жорий этиш учун субсидия олиш учун озиқ-овқат саноати корхоналари "Агросубсидия" автоматлаштирилган тизими орқали ишчи гуруҳга мурожаат қиладилар. Ишчи гуруҳ аризани текширгандан сўнг уларни Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш агентлигига юборади, у субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 05.08.2024 йилдан кучга кирган.
Лола Абдуазимова