Янги ставкалар Президентнинг 2019 йил 24 июлдаги ПФ-5771-сон Фармони билан тасдиқланган.
15 августдан сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи ставкаси 20%га оширилади ва 1 куб метр учун 435 сўмни ташкил этади.
2019 йил учун тасдиқланган алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз 1 июлдан 20%гача оширилиши керак эди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 9-банди 5-хатбошига қаранг). Амалда эса индексация фақат 1 октябрдан бошлаб ҳамда табақалаштирилган тарзда амалга оширилади: алкоголь учун ўртача 10%га, тамаки маҳсулотлари учун – 20%га (қуйидаги жадвалга қаранг).
Товарлар (хизматлар) номи |
Солиқ ставкаси бир ўлчов бирлигига сўмда |
Индексация миқдори (%) |
|
2019 йил 1 январдан 2019 йил 1 октябрга қадар |
2019 йил 1 октябрдан |
||
Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, эфироальдегидли фракциядан ректификацияланган техник этил спирти ва этил спирти бош фракцияси (1 дал учун) |
9 800 |
10 800 |
10,2 |
Вино (1 дал тайёр маҳсулот учун): |
|
|
|
табиий равишда ачитилган (этил спирти қўшилмаган) табиий |
7 700 |
7 700 |
0 |
бошқа винолар |
13 200 |
14 500 |
9,8 |
Коньяк (1 дал тайёр маҳсулот учун) |
92 500 |
102 000 |
10,3 |
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун) |
84 500 |
92 950 |
10 |
Пиво (1 дал тайёр маҳсулот учун) |
9 200 |
10 100 |
9,8 |
Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар |
117 900 сўм./ 1 000 дона + 4% |
141 500 сўм./ 1 000 дона + 4% |
20 |
Бундан ташқари, спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш учун илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати узайтирилди. Улар жорий йилнинг охирига қадар кучда бўлади. Шу тариқа, дастлабки дедлайн (1 июль, таҳр.) ярим йилга силжиди, шундан кейин уларни янги лицензия талабларини инобатга олган ҳолда қайта расмийлаштириш зарур бўлади. Уларнинг айримлари 5.02.2019 йилдаги ПФ-5656-сон Фармонда белгиланган, бироқ қўшимча талаблар ҳам белгиланади, масалан, - ишлаб чиқариш ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш ҳамда унинг мулкдорларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш.
Бундан ташқари, техник спирт ишлаб чиқарувчилар фаолияти ҳам лицензияланади, пиво ишлаб чиқарувчилар фаолияти эса 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланади. Лицензия олувчилар ҳар йили лицензия тўловларини тўлашга мажбур бўладилар (пиво ишлаб чиқарувчилар - 2022 йил 1 январдан бошлаб).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.