У ерда таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа турдаги экинларни етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган агросаноат кластери ташкил этилади (ВМнинг 18.06.2019 йилдаги 511-сон қарори).
Агросаноат кластери Сирдарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига ташкил этилади. Бунинг учун «RS Success Agro» МЧЖ ташкил этилди.
Кластернинг асосий вазифалари - илғор илмий ютуқларни, целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ва самарали услубларини, илғор агротехник ва сув тежамкор технологияларни, техник каноп ҳамда зиғир толаси ва уруғини қайта ишлашнинг самарали усулларини ва уларни чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий этиш.
«Industrial Innovation Group» МЧЖ (БАА) ва «RS Success Agro» МЧЖ томонидан 2019 - 2023 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2019 йилдан кучга кирди.