Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда можно не относить на себестоимость продукции амортизацию производственных ОС Почему налоговое ведомство так избирательно признает налоговые льготы Что делать работодателю, если работника привлекают к уголовной ответственности

Солиқ ислоҳотлари: ҳали давом этмоқда

11.01.2019

Читать на русском языке

 

Бу 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»да белгиланган (8.01.2019 йилдаги ПФ-5416-сон Фармонга қаралсин). 

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда амалга оширилаётган солиқ тизимидаги кенг миқёсли ислоҳотлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармон билан тасдиқланган) қабул қилиниши билан боғлиқ. Унинг асосий йўналишлари Солиқ кодексига, (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонунга қаралсин), бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан, ҳар йиллик «бюджетга оид» қарорга (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга қаралсин) имплементация қилинган ва у 2019 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

 

Лекин ислоҳот шу билан якунига етгани йўқ. Унинг давоми «Йўл харитаси»да назарда тутилган макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича чоралар доирасида режалаштирилган. 

 

Хусусан, қуйидагилар кутилаётир:

  •  жаҳоннинг етакчи амалиётига мувофиқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Биз бу ҳақда ёзганмиз, у 2019 йил Давлат дастури лойиҳасида ҳам ўз аксини топган;
  • солиқ органлари ва солиқ тизимининг фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган солиқ маъмуриятчилигига ҳамда иқтисодий сиёсатга мос келувчи ахборот тизимлари ва бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.  Бу борадаги ҳаракатлар ҳам ўтган йили бошланган (26.06.2018 йилдаги  ПҚ-3802сон қарорга қаралсин);
  • «хуфиёна иқтисодиёт»ни қисқартириш бўйича Дастурни ишлаб чиқиш.  Бу борада ҳам муайян ишлар амалга оширилган: бизнесга 2019 йил 1 апрелга қадар яширилган ходимларни жарималар ва ЖШДС ҳамда ЯИТ бўйича қўшимча ҳисоблашларсиз қонунийлаштириш имконияти берилди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарор 7-бандининг 3-хатбошисига қаралсин)

 

Тегишли ҳужжатларнинг лойиҳалари жорий йилнинг март ойида Иқтисодий кенгашнинг котибиятига (бу ерга қаралсин) киритилиши керак, май ойида эса кенгашда уларнинг муҳокамаси бўлиб ўтади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.01.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Олег Заманов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_