Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди

16.09.2021

Читать на русском языке

14.09.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-714-сон Қонун қабул қилинди.

 

Қонун билан Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

 

биринчидан, СКнинг 483-моддаси 4-6-қисмлар билан тўлдирилди, уларга мувофиқ: 

а) 2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек қуйидагилар бўйича пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди:

  • фаолиятни туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳасида амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;
  • 2020 йилда ҳисобланган ва вақтинча қийинчиликлар муносабати билан юридик шахслар томонидан тўланмаган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;
  • 2020 йил 15 майдаги ҳолатга кўра қарздорлиги мавжуд бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқлар, пенялар ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича;

 

б) 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари:

  • фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50% камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
  • ижтимоий солиқни 1% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади;

 

в) қуйидагилар мол-мулк солиғини, ер солиғини, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШДСнинг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:

  • Президентнинг қарорида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳари ва тумани учун «ўсиш нуқтаси» деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;
  • Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатга. Солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси фойда солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгиланган солиқ ставкасидан 50% пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари – 2026 йил 1 январга қадар бўлган муддатга. Тадбиркорлик субъектларининг мазкур тоифаси фойда солиғидан ҳам озод қилинади.

 

Иккинчидан, фақат электр двигатель орқали ҳаракатга келтириладиган автомототранспорт воситаларини сотиб олувчи ва (ёки) уларни республика ҳудудига вақтинча олиб киришни амалга оширувчи шахслар автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.

 

Учинчидан, энди юридик шахс, агар унинг олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 5 млрд сўмни (илгари – 10 млрд сўмни) ташкил этган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза билан солиқ органига мурожаат қилишга ҳақли.

 

Тўртинчидан, органлар, муассасалар ва ташкилотларнинг солиқ органларига бундай маълумотларни тақдим этиш мажбуриятларига тааллуқли ўзгартиришлар  ҳам киритилди.

 

Қуйидагилар ахборотни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этиши шарт:

  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар;
  • сув ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлар сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича;
  • нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган органлар.

 

Бешинчидан, белгиланишича, конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент, лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун эса – 0,05 коэффициент қўлланилган ҳолда тўланади (СК 429-м. 14-қ.).

 

Лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициент қўлланилган ҳодда тўланади. Бундан СКнинг 429-моддаси 14-қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

 

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Эльмира Сиразиева.