Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

Солиқ кодексини биргаликда ёзамиз

23.07.2018

Читать на русском языке

 

Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг янги таҳрири юзасидан таклифларни қабул қилиш учун махсус саҳифа очди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПФ–5468-сон Фармони билан Ўзбекистон солиқ тизимини жиддий равишда ўзгартирадиган Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди (батафсилроқ – бу ерда). Шу муносабат билан Президент Бош маслаҳатчисининг ўринбосари бошчилигидаги махсус ишчи комиссияга 1.12.2018 йилгача Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

 

Тадбиркорлар ва фуқаролар ҳужжатнинг янги таҳрири қандай нормаларни ўз ичига олиши кераклиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини йўллашлари учун ДСҚ «Солиқ кодексини биргаликда ёзамиз» махсус саҳифасини ишга туширди. 2 мингтагача ишорадан иборат матнли таклифлар у орқали қабул қилинади. Ўз маълумотларини (Ф.И.О., электрон почта манзили ва телефон) кўрсатиш талаб этилади. Бу муҳокама иштирокчиларини тегишли йўналишлар бўйича эксперт гуруҳлари фаолиятига жалб этиш учун зарурдир.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_