Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Солиқ кредити ва субсидиялари – инвесторларни қўллаб-қувватлашнинг янги дастаклари

08.01.2020

Читать на русском языке

 

25.12.2019 йилдаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сон Қонун йигирма еттинчи январдан кучга киради.

 

Бу «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунларнинг (янги қонун амалга киритилиши билан улар ўз кучини йўқотади, таҳр. изоҳи) асосий қоидаларини ўзида бирлаштирадиган ягона консолидациялашган ҳужжат ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, ҳужжат устида 2017 йилдан буён иш олиб борилган: аввалбошдан Инвестиция кодексини қабул қилиш режалаштирилган, ҳатто лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган эди, бироқ кейин концепция қайта кўриб чиқилди.

 

Қабул қилинган Қонунда жуда кўп тушунчаларнинг таърифи келтирилган. Унда инвестициялаш жараёни ва инвестиция фаолиятининг барча босқичларида қўлланиладиган асосий тамойиллар баён этилган. Тайинланадиган объектлар бўйича инвестициялар таснифланишига кичик тузатиш киритилган, инновацион ўрнига молиявий объектлар (қимматли қоғозларни инвестициялаш) пайдо бўлди.  

 

Қонунда давлат томонидан таъминланадиган хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари кафолатлари, шу жумладан маблағлар эркин фойдаланилиши ва ўтказилиши, инвестиция фаолияти тўхтатилиши муносабати билан уларнинг қайтарилиши, маҳаллийлаштириш ёки реквизиция қилиш (экспроприация қилиш) ва қонун ҳужжатларининг номақбул ўзгартирилишидан ҳимоя қилиш, очиқ-ошкоралик кафолатлари сақлаб қолинган. Умуман олганда, инвесторларнинг алоҳида ҳуқуқлари (масалан, визаларнинг алоҳида тури, яшаш гувоҳномасини олиш шартлари ва ҳоказолар) назарда тутиладиган хорижий инвестицияларнинг ҳуқуқий режими, хорижлик ходимларни жалб этиш ва инвестицияларни суғурталаш тартиби ҳам ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Инвесторлар имтиёз ва преференцияларни қўллаш, лойиҳани биргаликда молиялаштириш мақсадида марказлашган инвестицияларни ажратиш, молиявий, маслаҳат ва ахборот кўмагини кўрсатиш орқали давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Имтиёз ва преференциялар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • давлат мулки бўлган объектларни ёки уларга бўлган мулкий ҳуқуқларни имтиёзли ёки нолга тенг харид қиймати бўйича инвесторга бериш;
  • солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;
  • инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор томонидан олинадиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш.

 

Бунда инвестициялар ҳажми, инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган жойнинг шарт-шароитлари, кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самара ва янги иш ўринларини яратиш, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш соҳалари ва тармоқлари муҳим ўрин эгаллайди. Санаб ўтилган преференциялар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва пойтахт ҳокимлари томонидан тақдим этилиши мумкин. Солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзларни тақдим этиш тартиби, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан уларни қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари Солиқ кодексида қайд этилган.

 

Бундан ташқари, инвесторларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча дастаклари пайдо бўлди:

биринчидан, инвестицияга оид солиқ кредити солиқ мажбуриятини бажариш муддатини ўзгартириш шакли бўлиб, бунда солиқ тўловчи бўлган инвесторга белгиланган муддат ичида ушбу инвестор тўлаши керак бўлган солиқ тўловларини кредит суммасини ва ҳисобланган фоизларни кейинчалик босқичма-босқич тўлаган ҳолда камайтириш имконияти берилади (тартиб Солиқ кодексида белгиланган);

иккинчидан, инвестиция субсидиялари – инвестиция фаолияти объектига ўтказиладиган ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши ёки солиқ ва божхона имтиёзлари тарзида Ҳукумат томонидан тақдим этиладиган молиявий кўмак. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда инвесторнинг аризасини кўриб чиқади ҳамда Ҳукуматга таклиф киритади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари инвесторлар билан «ягона дарча» тамойили бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади. Бу қуйидагиларга татбиқ этилади:

  • давлат хизматлари, шу жумладан Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлар кўрсатиш;
  • мавжуд давлат хизматлари масалалари бўйича қабул қилиш ва маслаҳат бериш;
  • давлат хизматларини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда ёрдамлашиш;
  • ЭРИ, электрон аризани ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдамлашиш;
  • давлат хизматларини олишда инвесторга давлат бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳамроҳлик қилиш.

 

Ҳужжатда инвестиция фаолиятининг давлат бошқаруви механизмлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ваколатли орган), бизнес-омбудсман, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ҳамда инвестицияларни жалб этиш билан шуғулланадиган давлат органлари функциялари батафсил баён этилган. Алоҳида боблар Ўзбекистон Ҳукумати билан инвестиция шартномаларини тузиш тартиби ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига доир масалаларга бағишланган.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 27.01.2020 йилдан кучга киради. 

Олег Заманов.