Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Солиқ маслаҳатчиларининг хулосасида нима бўлиши керак?

27.09.2017

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2375-1, 2017 йил 11 сентябрь) билан Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) «Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввал «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунга солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари хулосаси тушунчаси ва уни тузиш тартиби киритилган эди. Батафсил ушбу шарҳда.

 

Хулоса эркин шаклда тузилади. У мажбурий тартибда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

  • номи — «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси»;
  • мижознинг (ишонч билдирувчининг) манзили, номи ёки Ф.И.О.;
  • тузилаётган хулосага асос бўлган ҳисобот санаси;
  • шартномани бажаришда иштирок этган солиқ маслаҳатчиси тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., солиқ маслаҳатчиси сертификатининг рақами ва берилган санаси).

 

Хулоса мижозга (ишонч билдирувчига) шартномада белгиланган муддатларда шахсан олиб бориб бериш, почтадан буюртма хат орқали ёки электрон ҳужжат тарзида тақдим этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   



Олег Заманов,

экспертимиз.