Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие работы нельзя выполнять по договору аутстаффингаКогда сдаем Отчет по труду (4-mehnat shakli) Конструктор учетной политики на 2025 год: обновлен и готов к работе!

«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» фаолияти такомиллаштирилади

27.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2020 йилдаги «SOS – болалар маҳаллалари уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 738-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 11.02.2019 йилдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ- 4185-сон қарорини ижро этиш, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклини ва бошқа муқобил шаклларини жорий қилиш, уларнинг ҳамжамиятга тезда ижтимоий мослашиши учун кенг имконият яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

«SOS – болалар маҳаллалари» уюшмасининг фаолиятини тўғри ифодалаш учун қуйидаги хизматлар қайта номланиши белгиланди:

  • болалар маҳаллалари – болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари;
  • ёшлар уйлари – ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари;
  • ижтимоий марказлар – ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари.

 

Ҳужжат билан қуйидаги хизматлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди:

  • болаларни муқобил парвариш қилиш;
  • ёшларга ҳамроҳлик қилиш;
  • ижтимоий етимликнинг олдини олиш.

 

Муқобил парвариш қилиш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • оилада ёки оилага ўхшаш муҳитда, болаларнинг ақлий, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишига ёрдам берадиган қулай муҳитни яратиш;
  • болалар ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини сақлашни таъминлаш;
  • ўрта таълим олишларини, ижтимоий ҳимоя қилишни ва уларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш;
  • миллий урф-одатлар асосида Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
  • меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз касбларини ўзлари танлашлари учун шароит яратиш;
  • ўз оиласи билан алоқа боғлашига кўмаклашиш, шунингдек реинтеграция қилиш (оиласига қайтариш).

 

Ижтимоий ҳамроҳлик қилиш хизматининг асосий мақсади етим болаларда мустақиллик, эркинликни ва жамиятга яхши мослашиш, ўз олдиларига аниқ мақсадлар қўйиш ва уларга эришишга интилиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

 

Ижтимоий етимликнинг олдини олишда нормал оилавий муносабатларни шакллантириш ва таъминлаш, соғлом турмуш тарзига йўналтириш, оила ва никоҳ институтини ривожлантириш мақсадида ота-оналар ва болалар билан ишлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.