Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Стратегик харидорлар сони кўпайди

30.03.2018

 

Президентнинг 27.03.2018 йилдаги ПҚ–3625-сон қарори билан Товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар рўйхатига қўшимча киритилди.  

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида 12 та йирик компания (стратегик харидорлар) ва уларнинг улуши мавжуд бўлган ташкилотлар учун давлат харидларини амалга оширишнинг алоҳида шартлари жорий этилган эди. Уларга шартнома суммасидан қатъи назар, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали контрактларни тузишга рухсат берилди. Ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасидаги харидлар, шунингдек Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда давлат кафолатлари орқали жалб қилинаётган кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган контрактлар бундан мустасно.

 

Стратегик харидорлар сони кўпайди. Улар сирасига яна 6 та акциядорлик жамияти: «Ўзпахтасаноат», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзбурғунефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзбекгеофизика» киритилди.

 

Тегишинча, Президентнинг 22.01.2018 йилдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3487-сон қарори билан белгиланган шартлар энди уларга ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.