Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда нужно пересчитывать льготную сумму матпомощи при изменении МРОТ Какие новые льготы получили резиденты IT-парка Что делать с онлайн-ККТ, если ваш ЦОТУ исключили из госреестра Договоры строительного подряда в учетной политике

Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

18.10.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 14.10.2024 йилдаги “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-358-сон қарор имзоланди.

 

Ушбу Стратегия қуйидагиларни назарда тутмоқда:

    - 2030 йилга қадар эришиш лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан:

  • сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказиш;
  • ЯИДХПда сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини 10%га етказиш;
  • сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
  • Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида мамлакатни 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш;

    - cунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича устувор мақсад ва вазифалар:

  • сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, соҳада стандартларни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш;
  • маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳаларни амалга ошириш;
  • сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш.

 

Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун Рақамли технологиялар вазирлиги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 млн АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2024 йилдан кучга кирди.

Собир Нурбердиев