Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как открыть новому сотруднику ИНПС за несколько минут (инструкция) Какие льготы получат представители туристической отрасли по №УП-87 Как обеспечивать использование ИКПУ с учетом изменений в Каталоге

Сут чорвачилигини ривожлантиришга – 53 млн доллар ажратилади

15.05.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 14.05.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-172-сон қарори қабул қилинди.

 

Лойиҳа чорвачиликнинг сутчилик тармоғини жадал ривожлантириш, сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган.

 

Лойиҳанинг асосий йўналишлари:

  • Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 320 та маҳаллага, 12 минг аҳоли ва сут етиштирувчи деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пунктини яратиш;
  • 865 нафар жисмоний шахс ва деҳқон хўжаликларига сутни қайта ишловчи корхоналарни яратиш ва модернизация қилиш учун 250 минг долларгача имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш;
  • маҳаллий мутахассисларни чорва молларнинг маҳсулдорлигини ошириш усулларига хорижий тажриба асосида ўқитиш;
  • сут етиштирувчилар ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган «Миллий сут маҳсулотлари» платформасини ишга тушириш.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 53,01 млн доллар эквивалентида бўлиб, шундан:

  • Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг имтиёзли кредити – 30 млн доллар, шунингдек 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилга 7,8 млн доллар миқдоридаги кредит;
  • лойиҳа иштирокчиларининг (бенефициарлар) улуши – 5,94 млн доллар эквивалентидаги маблағлар;
  • • Ўзбекистон Республикасининг улуши – 9,27 млн доллар эквивалентидаги маблағлар (солиқ, божхона тўловлари ва офис ижараси харажатларини тўлаш, инвестиция даврида молиявий харажатлар кўринишида).

 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • Лойиҳа бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитларидан фойдаланиш схемаси;
  • кредитлардан фойдаланиш ва уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадваллари;
  • Лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова