Президент Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади (29.11.2018 йилдаги ПҚ-4039-сон қарор).
Сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги таркибий ўзгартиришлар амалга оширилмоқда:
биринчидан, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидан Сув хўжалиги вазирлиги тизимига берилади;
иккинчидан, Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида қуйидаги бошқармалар ташкил этилади:
- Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги "Сурхондарё" магистрал тизими;
- Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент магистрал канали;
- Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги ирригация тизимлари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.11.2018 йилдан кучга кирди.
Олег Гаевой.