Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобига илова «Солиқ солинадиган базадан камайтириладиган сув ҳажмлари» 0207-сатр билан тўлдирилди. Унда иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ҳажми акс эттирилади.
2017 йил 1 октябрдан бундай сув ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтиради (4.09.2017 йилдаги ПҚ–3253-сон қарорнинг 4-банди, Солиқ кодексининг 261-моддаси 2-қисми 7-банди).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.
Ирина Ахметова.